-
Email
info@quqondehqonbozori.uz
- Онлайн обращение
Факты
2025-йил якуни бўйича акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш
Ҳурматли акциядорлар!
Қўқон шаҳар “Деҳқон бозор” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2026 йил 29 июнь куни соат 15:00 да Қўқон шаҳар, Фурқат кўчаси, 100-уй манзилида ўтказилади. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорларини шакллантириш 2026 йил 25 июнь кунги реестрига асосан амалга оширилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2026 йил 29 июнь куни соат 14:00 дан 14:30 гача амалга оширилади.
Кун тартибидаги масалалар:
1.2025 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
2.2025 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
3.2025 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб-варағини тасдиқлаш.
4.Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.
5.2025 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш.
6.2026 йил учун жамият Бизнес-режа ҳамда даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.
7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
8. Жамиятнинг 2025 йил молия-хўжалик фаолияти учун (Давлат харидлари Қонуни “E-Хarid платформаси” асосида танлаб олинган) ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг миқдорини белгилаш.
9. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини тасдиқлаш.
10. Жамият томонидан (айланма маблағларини шакллантириш учун) банк муассасасидан имтиёзли равишда 1,5 млрд. сўм миқдоригача кредит маблағини жалб қилиш ва йирик битим тузиш учун қарор қабул қилиш (розилик бериш).
Акциядорлар йиллик умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.
Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар олиш ва унда кўриладиган масалаларнинг хужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга ёки телефон рақамларга мурожат қилиш мумкин.
150700, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар, Фурқат кўчаси, 100-уй
Электрон почта: qoqondb@umail.uz
Веб-сайт: https://quqondehqonbozori.uz
тел: (код 91) 151-5200

