-
Email
info@quqondehqonbozori.uz
- Onlayn murojaat
Hujjatlar
2022-yil yakuni bo'yicha navbatdagi umumiy yig'ilsh
Хурматли акциядорлар!
Қўқон шаҳар “Деҳқон бозор” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2023 йил 27 июнь куни соат 15-00 да Қўқон шаҳар, Фурқат кўчаси, 100-уй. манзилида ўтказилади. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорларини шакллантириш 2023 йил 21 июнь кунги реестрига асосан амалга оширилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2023 йил 27 июнь куни соат 14-00 дан 14-30 гача амалга оширилади.
Кун тартибидаги масалалар:
1. 2022 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
2. 2022 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
3. 2022 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш.
4. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.
5. 2022 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш.
6. 2023 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.
7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
8. Жамият бошқаруви аъзоларини сайлаш.
9. Жамият бошқаруви раисини ваколатини узайтириш ёки муддатдан олдин тугатиш.
10. Жамиятнинг 2023 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг миқдорини белгилаш.
11. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини хабар бериш шаклини тасдиқлаш.
12. Жамият тафтиш комиссиясини тугатиш тўғрисида.
Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлик вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлик вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.
Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар олиш ва унда кўриладиган масалаларнинг хужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга ёки телефон рақамларга мурожат қилиш мумкин.
Қўқон шаҳар, Фурқат кўчаси, 100-уй.
тел: (код 91) 205-15-21
Электрон почта манзили: quqondehqonbozori@umail.uz
Веб-сайт: www.quqondehqonbozori.uz
Кузатув кенгаши