-
Email
info@quqondehqonbozori.uz
- Onlayn murojaat
Hujjatlar
Elon Aksiyadorlarning umumiy yig’ilishi
Хурматли акциядорлар!
Қўқон шаҳар “Деҳқон бозор” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2025 йил 12 июнь куни соат 15-00 да Қўқон шаҳар, Фурқат кўчаси, 100-уй манзилида ўтказилади. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорларини шакллантириш 2025 йил 6 июнь кунги реестрига асосан амалга оширилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2025 йил 12 июнь куни соат 14-00 дан 14-30 гача амалга оширилади.
Кун тартибидаги масалалар:
1. 2024 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
2. 2024 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
3. 2024 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш.
4. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.
5. 2024 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш.
6. 2025 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.
7. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
8. Жамиятнинг 2025 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг миқдорини белгилаш.
9. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини тасдиқлаш.
10. Жамият уставига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар билан янги таҳририни тасдиқлаш.
Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлик вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.
Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар олиш ва унда кўриладиган масалаларнинг хужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга ёки телефон рақамларга мурожат қилиш мумкин.
Қўқон шаҳар, Фурқат кўчаси, 100-уй.
тел: (код 91) 205-15-21
Электрон почта манзили: quqondehqonbozori@umail.uz
Веб-сайт: www.quqondehqonbozori.uz
Кузатув кенгаши